“Барселона” футболчиси Лионель Месси кеча кеча ЛаЛига 27-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши оʼйинда ягона гол муаллифига айланган еди.

Ушбу гол Мессининг 474-ўйиндаги 438-голига айланди. Шундай қилиб, Месси кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бу борада Лео Криштиану Роналдуни ортда қолдириб, рекорд ўрнатди.

“Ювентус”нинг португалиялик форварди ҳисобида 540 ўйинда киритилган 437та гол мавжуд.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда Ла Лига доирасида 22 ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.

Facebook Comments