«Ювентус» футбол клубининг футболчиси Даниель Руганининг коронавирус тести ижобий чиққанидан сўнг, Криштиану Роналду ҳам Мадейрада карантинда қолишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Даилй Маил хабар бермоқда.

Роналду яқинда инсултга чалинган онасини зиёрат қилиш учун уйига борган эди. «Ювентус» «Интер»ни 2:0 ҳисобида енгганидан кейин, Роналду ва Ругани ечиниш хонасида бирга бўлишган. Учрашувдан кейин «Ювентус» футболчилари жамоавий суратга тушишган.

Клуб коронавируснинг тарқалиш майдони тор бўлади, деб умид қилмоқда. Чунки, Ругани ўйин охиригача майдонга тушмаган ва захира ўриндиғида ўтирган.

Facebook Comments