Американинг “Нью Йорк Пост” нашри Гонконг телевидениядаги манбаларига таяниб Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, худди бир вақтда Гонконг телевиденияси ҳам ушбу хабарни тарқатган.

Ҳозирча, ушбу маълумот тасдиқланмаган, бу миш-миш бўлиши ҳам мумкин. Таъкидланишича, сиёсатчи диктаторнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРни Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон бошқаришга тайёргарлик кўраётгани маълум қилинган эди.

Шунингдек, январ ойида Ким Чен Иннинг аҳволи ёмонлашгани сабабли Франциядан бир гуруҳ шифокорлар Пхенянга келган. Ким Чен Инда юрак муаммолари, юқори қон босими ва диабет касаллиги бўлган. Шундан сўнг, ворисни тайёрлаш бўйича ишлар жадаллашди ва Ким Ё Чжон КХДР иерархиясида “иккинчи рақамли шахс“ бўлди.

Куни кеча CNN телеканали хабар беришича, жарроҳлик амалиётидан сўнг Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи кескин ёмонлашган. Таъкидланишича, кўп йиллар давомида биринчи марта Ким Чен Ин энг муҳим миллий байрамлардан бирида — мамлакат асосчисининг туғилган куни муносабати билан ўтказиладиган маросимда иштирок этмаган.

Facebook Comments