Марказий Осиё ММА Конфедерацияси, ММА ва Ўзбекистон Триатлон Федерацияси президенти, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари Отабек Умаров телеграмда ўз каналини очди.
“Телеграм аллақачон ҳаётимизнинг муҳим бўлагига айланиб улгурди. Оиламиз, дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз билан мулоқот қилиш учун жуда ҳам қулай мессенжер. Каналлар эса маълумот тарқатиш ва олишнинг асосий манбасига айланди.
Менинг номимдан бир нечта сохта каналлар очилгани ҳақида маълум қилишди, ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, мен расмий канал очишга қарор қилдим. Энди мен ҳам сиз билан биргаман. Ўйлайманки, сиз билан ўртамизда мазкур канал фикр алмашиш учун яхши майдонга айланади”, дея ёзади Отабек Умаров.