Тоскана губернатори Энрико Росси коронавирусга чалинган “Пянезе” клуби футболчиларидан бир нафари соғайиб кетганини маълум қилди.

“Сийена шифохонаси вакиллари 23 ёшли футболчининг таҳлил натижаси қониқарли чиққани ҳақида айтишди”, дейди губернатор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учинчи дивизион вакилларидан уч нафар футболчи коронавирусга чалингани ҳақида айтилган еди.

Facebook Comments