Хитойда тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Aйримлари еса бутунлай бекор қилинди.

Бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган енг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда еди. Aммо, Халқаро Олимпия қўмитаси кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ХХХII ёзги Олимпия ҳамда ХVI Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг енг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттиришлари мумкин. ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Япония расмийлари бир неча бор Олимпиада учун бирон-бир хавф йўқлигини айтишган. Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Facebook Comments