Газ портлаши натижасида 3 яқинидан айрилган қуйичирчиқлик аёлга ёрдам керак (видео)

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманидаги хонадонларнинг бири газ учқунидан содир бўлган ёнғин оқибатида портлаб кетган эди. «Севимли» телеканали «Замон» дастурининг журналисти ушбу оила аъзоларининг бугунги ҳолати ҳақида видеолавҳа тайёрлади.

Ушбу аянчли фожиа сабаб Ҳулкар Пирназарова ўз яқинлари – қайнонаси, турмуш ўртоғи ва 9 ёшли ўғлидан жудо бўлган.

Бугун унинг 1 ва 2 ёшли қизалоқлари тирик қолган, аммо уларнинг танасининг 75 фоизи куйиб кетган.

35 яшар Хулкар Пирназарова айни пайтда икки нафар қизалоғи билан Республика шошилинч тез тиббиёт ёрдам илмий марказида даволанмоқда.

«Оёғим остида қизалоқларим эмаклаб юрган эди. Ҳеч нарсани ҳиди сезилмади. Газга чой қўяман, деб гугурт чақишим билан олов ичида қолдим. Ёнаётган танамни тупроқ билан ўчирдим. Сўнг ичкарида чириллаб ётган қизларимни қутқардим. 9 ёшли ўғлим 50 кун комада ётди ва вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг ўлганини ҳам докторлардан кейинчалик билдим», дейди Пирназарова.

Видеолавҳада айтилишича, уйдаги газ хонадоннинг орқа томонидаги газ қуйиш шохобчаси ва бошқа объектлар учун ўтган носоз газ қувурларидан сизиб, қувурлар учун қазилган чуқурлар орқали кириб келиб тўпланган.

Газ портлаши натижасида 3 яқинидан айрилган қуйичирчиқлик аёлга ёрдам керак

2019 йилнинг 11 ноябр куни Қуйичирчиқ туманидаги хонадонларнинг бири газ учқинидан содир бўлган ёнғин оқибатида портлаб кетган эди. “Севимли” телеканали “Замон” дастурининг журналисти ушбу оила аъзоларининг бугунги ҳолати ҳақида видеолавҳа тайёрлади.Ушбу аянчли фожеа сабаб Ҳулкар Пирназарова ўз яқинлари – қайнонаси, турмуш ўртоғи ва 9 ёшли ўғлидан жудо бўлган. Бугун унинг 1 ва 2 ёшли қизалоқлари тирик қолган, аммо уларнинг танасининг 75 фоизи куйиб кетган.35 яшар Хулкар Пирназарова айни пайтда икки нафар қизалоғи билан Республика шошилинч тез тиббиё ёрдам илмий марказида даволанмоқда.“Оёғим остида қизалоқларим эмаклаб юрган эди. Ҳеч нарсани хиди сезилмади. Газга чой қўяман, деб гугурт чақишим билан олов ичида қолдим. Ёнаётган танамни тупроқ билан ўчирдим. Сўнг ичкарида чириллаб ётган қизларимни қутқардим. 9 ёшли ўғлим 50 кун комада ётди ва вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг ўлганини ҳам докторлардан кейинчалик билдим”, дейди Пирназарова.Видеолавҳада айтилишича, уйдаги газ хонадоннинг орқа томонидаги газ қуйиш шохобчаси ва бошқа объектлар учун ўтган носоз газ қувурларидан сизиб, қувурлар учун қазилган чуқурлар орқали кириб келиб тўпланган. Шифокорлар танасининг 75 фоизи билан омон қолишнинг ўзи мўъжиза эканлигини, аммо аёл ва унинг қизлари учун яна кўплаб жарроҳлик амалиётлари лозимлигини таъкидлашмоқда. Бунинг учун эса 100 минг АҚШ доллари керак бўлар экан.

Опубликовано Effect.uz Воскресенье, 23 февраля 2020 г.

Шифокорлар танасининг 75 фоизи билан омон қолишнинг ўзи мўъжиза эканлигини, аммо аёл ва унинг қизлари учун яна кўплаб жарроҳлик амалиётлари лозимлигини таъкидлашмоқда. Бунинг учун эса 100 минг АҚШ доллари керак бўлар экан.