Италия А сериясининг барча ўйинлари мамлакатда авж олган коронавирус туфайли 1 ой муддатга тўхтатилди. Барча спорт ўйинлари ҳам шу жумладан.

Аввалроқ Италия миллий олимпия қўмитаси мамлакатдаги барча спорт тадбирларини 3 апрелгача тўхтатиб қўйганлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот ўрнида: бугунгача Италияда 7 мингдан зиёд одам ушбу касалликка чалинган. Коронавирусга чалинганлар сони бўйича бу давлат Хитойдан кейин иккинчи ўринга кўтарилди.

Facebook Comments