Ёзги трансфер ойнасини 2021 йилнинг январига қадар узайтирилиши мумкин. The Telegraph нашри хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси (ФИФA) клублар билан ушбу масалани муҳокама қилмоқчи.

Таъкидланишича, мазкур қарор коронавирус сабаб зарарга учраган клублар молиявий ҳолатини тиклашга хизмат қилади. Яқин вақт ичида ФИФA бу масалани клублар билан муҳокама қилади. Aйрим жамоалар раҳбарлари бу ғояни қўллаб-қувватламоқда.

Келаётган трансфер ойнасида клублар улкан молиявий йўқотишлар сабаб катта харидларга қўл урмаслиги кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Европада коронавирус сабаб Беларусь чемпионатидан бошқа барча футбол чемпионатлари тўхтатилган. Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ҳам қолдирилган. Евро—2020, Токио—2020 Олимпиадаси ва Копа Aмерика—2020 мусобақалари эса 2021 йилга сурилган.

Facebook Comments