ФИФA клубларга мавсумнинг якунланиш санаси маълум бўлгунга қадар футболчилар билан келишувларни узайтириш талабини қўймоқчи.

Aйни пайтда кўплаб лигаларда коронавирус пандемияси туфайли мавсум тўхтатилган ва уни аввалдан режалаштирилган санада якунлаш эҳтимоли паст.

Ташкилотнинг ички ҳужжатларига кўра, агар футболчининг шартномаси муддати мавсумнинг дастлабки якунланиш санасида тугайдиган бўлса, у ҳолда янги санагача узайтирилиши лозим.

Бундан ташқари, мавсумнинг янги санасини эътиборга олган ҳолда, трансфер ойнаси муддатини ҳам узайтириш кўзда тутилмоқда. Бунда, узайтириш муддати 16 ҳафтадан ошмаслиги шарт.

Клублар орасидаги мавсумнинг боши ва охирига белгиланган трансфер тўловлари ҳам янги сана маълум бўлгунга қадар кечиктирилиши лозим.

Қўшимчасига, агар клублар молиявий муаммоларга дуч келса, яқинда ташкил қилинган “Профессионал футболчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан ёрдам олишлари ҳам мумкин.

Facebook Comments