Фарғона вилоятининг Риштон туманида тез ёрдам машинаси ва Nexia русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Воқеа 2020 йилнинг 25 февраль куни соат 12.30 ларда 39 ёшли Н.М. бошқарувида бўлган Ниссан русумли автомашинани Учариқ – Қалайнов йўлидан бошқариб кетаётган вақтида Фарғона шаҳри томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.С.нинг бошқарувидаги оқ рангли Nexiaрусумли автомашина Ниссан русумли автомашинани йўлига чиқиб кетиши натижасида, автоҳалокат содир бўлган.

Натижада енгил автомашина ағдарилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб 31 ёшли Д.Ҳ., бошқарувидаги бошқа бир Nexiaʼга билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида оқ рангли Nexia русумли автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчилар тан жароҳати олиб Риштон тумани шифохонасига олиб борилган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ, ҳолат юзасидан эса терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Facebook Comments