Бугун, 25 февраль куни соат тонгги 07:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида яшовчи 18 ёшли аёл ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланган. Фуқаро Ф.М сандалда куйиши натижасида вафот этган.

Вилоятда бугун соат 13:00 ларда Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ.,лар яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ хабар берди.