Европанинг Оксфорд университетида коронавирус вакцинаси бўйича биринчи синовни 2 та кўнгилли беморда синаб кўрилди.

Уларнинг бирига COVID-19 га қарши вакцина, иккинчисига менингитдан ҳимоя қилувчи аммо (коронавирусдан эмас) вакцина юборилди.

Тажрибанинг қизиқ томони кўнгиллиларга қайси бирларига қайси вакцина юборилгани айтилмади. Женнер институтининг вакцинология профессори Сара Гилберт айтишича вакцина 3 ой давомида Оксфорд жамоаси томонидан ишлаб чиқилган.

“Вакцинани кенг оммага қўллашдан олдин биз уни ростдан ҳам самара беришига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Бунга эса бироз вақт талаб этилади”, – деб хабар бермоқда Сара Гилберт.

Facebook Comments