Олий мажлис сенати Раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон ва бошқа мусулмон халқини кириб келган муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

“Азизлар, Аллоҳнинг амрига кўра бизнинг ҳаётимизга муқаддас Рамазон ойи кириб келди. Бу ой барча мусулмонлар учун маънавий покланиш ва асрлар давомида шаклланган қадриятларимизга интилиш ойидир. Шу билан бирга Рамазон ойида инсонлар бир бирига меҳр-оқибат кўрсатишга, савобли ишларни қилишга ошиқадилар.

Бугунги синовли кунларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида кўплаб эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Улуғ айём кунларида саховатпеша ҳамюртларимизни ушбу умумхалқ ҳаракати янада бирлаштиришига ишончим комил. Ушбу муборак Рамазон ойини муносиб ўтказишимиз учун Яратган Аллоҳдан барчамизга куч ва сабр-қаноат тилаб қоламан!”, дея табриклаган Танзила Норбоева телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё ММА Конфедерацияси, ММА ва Ўзбекистон Триатлон Федерацияси президенти, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари Отабек Умаров телеграмда ўз каналини очгани ҳақида хабар берилганди.

Facebook Comments