Сўнгги кунларда EFFECT.UZ ахборот агентлигига муштарийлар томонидан чартер рейслар борасида кўплаб саволлар келиб тушди.

Шуларни инобатга олиб 20 апрель куни Effect.uz ходимлари Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланиб, очиқ қолаётган масалага жавоб берилишини сўрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 21 апрель куни чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатдаги хориж фуқаролари диққатига муҳим маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, Республика махсус комиссияси ватандошларни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилинади. Махсус комиссиянинг ушбу қарори, шунингдек, чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилади.

Маълумки, Республика махсус комиссияси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чораларни 2020 йил 10 майга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунингдек, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнга қадар автоматик узайтирилади, шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига (агар белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 1 июнига қадар руҳсат берилади, уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Facebook Comments