EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Tesla раҳбари Cybertruck чиқарилишининг кейинга қолдириш сабабларини маълум қилди

Tesla раҳбари Cybertruck чиқарилишининг кейинга қолдириш сабабларини маълум қилди

Tesla бош директори Илон Маск Cybertruck автомобилини ишлаб чиқариш келаси йилга қолдирилганини айтди, деб ёзмоқда The Verge.

Шартлар ўзгариши пикап юк машинасининг юқори нархи билан боғлиқ. 2019 йил тақдимотида электромобилнинг нархи 40 минг долларни ташкил қилганди. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, у Cybertruck`ни янада қулайроқ қилишни хоҳлайди.

Маск, шунингдек, Tesla Roadster сотуви бошланиши ҳам 2023 йилга кўчирилишини таъкидлади. 2022 йилда компания янги машиналарни ишлаб чиқаришни умуман режалаштирмаяпти.

Агар биз янги автомобилларни тақдим қилсак, бу электромобилларнинг умумий ишлаб чиқарилиши камайишига сабаб бўлади”, - деб тушунтирди Маск.

Cybertruck оммага 2019 йилда тақдим этилган, шундан бери автомобилнинг чиқарилиши бир неча бор қолдирилди. Натижада, сотувлар бошланиши 2021 йилга режалаштирилган эди. Кейинчалик Маск автомобильн етказиб бериш ўтган йилнинг охирида бошланишини айтиб ўтганди, аммо ҳам содир бўлмади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING