EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда. 

Хабарга кўра, Президентнинг тегишли фармони билан Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Ғофиржон Мирзаев — 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.

1990 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1981-1982 йй. - Боғдод туманлараро кимё бирлашмаси «Пахта ва бошқа экинларни ҳимоя қилиш» бўлими ишчиси

1982-1984 йй. - Ҳарбий хизматда

1984-1990 йй. - Тошкент политехника институти талабаси

1990-1994 йй. - Боғдод дон маҳсулотлари комбинати созловчиси, автоматика муҳандиси, раис ўринбосари

1994-1997 йй. - Боғдод тумани ҳокимининг қурилиш, саноат, транспорт ва алоқа масалалари бўйича ўринбосари

1997-1998 йй. - “Ўздонмаҳсулот” давлат акциядорлик корпорацияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизасия бош бошқармаси бошлиғи

1998-2000 йй. - Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг Фарғона акциядорлик уюшмаси раиси

2000-2003 йй. - “Ўздонмаҳсулот” давлат акциядорлик корпорасияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизасия бош бошқармаси бошлиғи

2003-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-назорат хизмати ҳудудий органлар билан ишлаш гуруҳи етакчи инспектори

2011-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси етакчи инспектори

2011-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси бош инспектори

2016 й.  -  ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокими

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING