EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорни бўралатиб сўккан Ангрен шаҳар ҳокими «ҳайфсан» билан қутилиб қолди

Тадбиркорни бўралатиб сўккан Ангрен шаҳар ҳокими «ҳайфсан» билан қутилиб қолди

Effect.uz’да Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга тегишли номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзув эълон қилинган эди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Одоб-аҳлоқ комиссиясининг йиғилишида ана шу масала кўриб чиқилиб, тегишли чора кўриш учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга тақдимнома киритган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилмаганлиги, давлат хизматчисининг касб этикасини бузганлиги, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Райимовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Алишер Райимов “хайфсан” билан қутилиб қолди, аммо Президент мактабини қураётган тадбиркорнинг тақдири нима бўлади? Нега ҳокимлик тадбиркор ҳақида жамоатчиликка лом-лум демади?

Effect.uz Ангрен шаҳрида олиб бораётган журналистик суриштирувини давом этади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING