EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россияда фаррош қизни зўрлаган ўзбекистонлик йигит ҳибсга олинди

Россияда фаррош қизни зўрлаган ўзбекистонлик йигит ҳибсга олинди

Россиянинг Москва шаҳрида интернет орқали аёлларни ишга ёллаб, уларни зўрлаб келган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Mash хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Сардор С.нинг қилмиши қозоғистонлик қизни зўрлаганидан кейин ошкор бўлган. Нашрнинг ёзишича, зўравоннинг тузоғига тушган 24 ёшли Камилла доимий равишда интернет орқали иш топиб, ўзини молиявий томондан таъминлаб юрган. 

Охирги марта эса таъмирланган уйни тозалаш кераклиги бўйича манзилга борган. Буюртмачи билан боғланган ва Александр исмли эркак уни “Молодёжная” метросида кутиб олиб, белгиланган манзилга олиб бориши тўғрисида хабар олган. 

Хонадонга етиб бориши билан зўравон уни ерга ётқизиб, таҳдид қила бошлаган. Агарда бақирадиган бўлса, шиша кулдон билан ўласи қилиб калтаклашини айтган. 

Жабрланувчининг сўзларига кўра, эркак уни уч соат давомида таҳқирлаган ва қўйиб юборган. Полициячилар гумонланувчини қидириб топган ва ҳозирда у ҳибсга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик йигит Москвада ваҳший жиноятга қўл урган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING