EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Фориш тумани «зам» ҳокимининг қимор ўйнаётгани акс этган суратига расмий муносабат билдирилди

Фориш тумани «зам» ҳокимининг қимор ўйнаётгани акс этган суратига расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Амировнинг қимор ўйнаётган суратлари тарқалди. Қиморбоз масъулларга қарши “ов” бошлаган Kompromatuzb Telegram каналининг маълум қилишича, тўрт йилдан буён ҳоким ўринбосари вазифасида ишлаётган Амиров ишдан сўнг, қартабоз дўстлари билан қимор ўйнашни одатга айлантириб олган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан, Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Ҳокимлик, ушбу суърат бундан 10-12 йил муқаддам олинганлигини, у вақтларда Амиров Фаррух Олимжонович туман ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишламаганлиги ва ўша кезларда бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам раҳбар лавозимида фаолият юритмаганини, мазкур сурат 2020 йилда ҳам ижтимоий тармоқларда эълон қилинганлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 191-моддасида:

“Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш —  ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, деб ёзилган.

Маълумот ўрнида, Фаррух Амиров 1981 йил 7 июлда Фориш туманида туғилган, 2004 йилда Самарқанд давлат университетининг сиртқи босқичини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича эколог. 2003-2004 йиллар ҳоким ёрдамчиси бўлган Амиров, меҳнат фаолиятини “Ватанпарвар” ташкилоти йўриқчи ёрдамчиси лавозимида бошлаган (1998-1999 йил).

Шундан сўнг, у Жиззах вилояти Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш устаси (2002-2003), Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг жамоатчилик асосида суд  мажлиси котиби (2004-2005), “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Фориштумангаз” филиалида абонент (2015-2016),  Жиззах вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали 2-участка Фориш бўлими газ тармоқларидан ва ускуналаридан фойдаланиш хизмати устаси лавозимларида ишлаган.

Сал аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Қозоқ Найман” МФЙнинг қиморбоз раиси ишдан бўшаган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING