EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Суперлиганинг энг қиммат футболчиси ким?

Суперлиганинг энг қиммат футболчиси ким?

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.
Унга кўра "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров, "Олимпик" вакиллари Руслан Жиянов, Отабек Жўрақўзиев ва Саидазамат Мирсаидовнинг нархи энг кўп кўтарилган - 200 000 евро. Ҳусниддин Алиқулов, Зоран Марушич, Жамшид Болтабоев, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Аббосбек Файзуллаевнинг нархларига 150 минг евро қўшилган.Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Бунёдкор" легионери Павел Могилевец биринчи ўринда. Унинг трансфер нархи 300 000 еврога камайди. Бу мавсум жуда кам майдонга тушган "Навбаҳор" вакили Нурилло Тўхтасиновнинг нархи 250 000га камайди. "Сурхон" ҳужумчиси Манел Мартинес ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Егор Кримецнинг нархларидан 150 000 евро минус бўлди. "Динамо" легионер посбони Милое Прековичнинг нархи 125 мингга камайди.Янгиланишдан кейин ҳам Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 1 000 000 еврога тенг. Иккинчи ўринга "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев чиқиб олди - 900 000 евро. Ҳусниддин Алиқулов, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Сардор Собирхўжаевнинг нархлари 850 000 еврога тенг. ТОП-10дан Жамшид Искандеров, Шоҳруз Норхонов, Ҳожиакбар Алижонов ва Ойбек Бозоров каби футболчилар ҳам ўрин олган. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING