EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Ҳамма ёнғинни муҳокама қилди. Аммо..." — Шерматов хушхабарлари борлигини билдирди

"Ҳамма ёнғинни муҳокама қилди. Аммо..." — Шерматов хушхабарлари борлигини билдирди

Хабарингиз бор, ҳали қурилиши тугалланмаган IT парк биносида ёнғин содир бўлганлиги борасидаги видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бу жараёнга ўз муносабатини билдириб, жамоатчилик тутун билан овора бўлиб, асосий Олов хабарларни четда қолдирмаслиги кераклигини таъкидлади. 

 

"Бугун IT Park комплексида қурувчиларимиз охирига етказаётган бинонинг тепасида озгина пеноплекс тутатиб юборишган экан, жуда кўп одамлар ва ОАВлар шуни муҳокама қилишди. Лекин асосий Олов хабарларимиз ҳақида ҳали кўпчиликка етказиб беришга қийналаяпмиз. Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди.

Энг асосийси, экспортер корхоналар сони деярли 3 баробар ортди, хорижий корхоналар иштирокидаги резидентлар сони эса 6 баробарга ортди! Яъни йил бошида Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда. Бу дегани, ёшларимиз, интернетдаги вақтларини кўпроқ чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишга сарфлаганлари маъқулроқ, бекорга бировни ғийбат қилгандан кўра.

Шунда улар ушбу экспортер корхоналарда юқори маошли ишларга қабул қилинишлари мумкин бўлади. Ҳатто чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни АйТи хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда.  Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар!" - деган Шерматов.

Маълумот ўрнида, Шерзод Шерматов 1977 йилда туғилган. Тошкент давлат техника университети (1998) ва АҚШдаги Йель университети битирувчиси (2000). 2018 йилдан 2021 йилгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаган. Унгача бир неча ой давомида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлган. 2017—2018 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлган, аввалроқ, 2016 йил ноябридан 2017 йил февралига қадар шу вазирликда вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Ундан аввалроқ — 2014 йилдан Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган. 2012—2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари эди (ҳозирги — АКТ). Бугунги кунда, Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасида хизмат қилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING