EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошкентда трамвай тизими французлар томонидан лойиҳалаштирилади

Тошкентда трамвай тизими французлар томонидан лойиҳалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлик ўртасида Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув имзоланди. Унга кўра, Тошкентда трамвай тизими тажрибали француз транспорт компанияси томонидан лойиҳалаштирилади. Ҳозирда 3 та йўналиш режалаштирилмоқда. Энг аввало “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Франция Парижда Тошкентнинг трамвай тизими лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Инвестициявий келишувга мувофиқ, Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси 9,1 километрлик трамвай линияларини қуради. Кунлик йўловчи ташиш ҳажми 78 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Қурилиш ишларини 2024 йилнинг биринчи чорагида бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда.

Транспорт вазири И.Маҳкамов линияларнинг йўналишлари ҳали аниқ эмаслигини билдирди. Тошкентни бўлажак «Янги Тошкент» шаҳри билан боғловчи Янги Ўзбекистон кўчаси истиқболли йўналишлардан бири бўлиши мумкин. Бунда, тахминларга кўра, линия «Дўстлик» метро бекатидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING