EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Сазаган» дала-ўқув майдонида ҳарбий машғулот ўтказилди

«Сазаган» дала-ўқув майдонида ҳарбий машғулот ўтказилди

Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар билан “Сазаган” дала-ўқув майдонида ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Амалий машғулотлардан олдин ҳарбий психолог ва машғулот раҳбарлари томонидан ахлоқий-руҳий тайёргарлик босқичлари, психологик хуружларнинг замонавий кўринишлари, жанг вақтида якка ва жамоавий тартибда ҳаракатланиш борасида назарий тушунчалар берилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар машғулотлар давомида ностандарт вазиятда тўғри қарор қабул қилиш, кучли руҳий синовларни енгиб ўтиш, жамоани жипслаштириш, хавфга қарши тура олиш ҳамда ташаббускорлик ва мустақил бўла олиш каби ҳислатларни шакллантирди.

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар дала-ўқув майдонидаги Ахлоқий-руҳий тайёргарлик йўлагидан ўтди. Ушбу йўлак оғир шароит ва тоғли (нотекис) ҳудудлардан ўтиш, дадиллик ва топқирлик кўникмаларини ҳосил қилиш, табиий ва нотабиий тўсиқни енгиб ўтишда эпчиллик, тезкорлик ҳамда чаққонликни шакллантириш, руҳий ва қўрқувни енгиб ўтиш, тез қарор қабул қила олиш каби хусусиятлари шакллантиришга хизмат қилади.

Шахсий таркибга устки ва пастки йўлаклардан ўтиш давомида руҳий ҳолатини чиниқтириш мақсадида овоз кучайтирувчи воситалари орқали жанг майдонидаги товушлари тақлид қилинди ва йўлакдаги тўсиқларни енгиб ўтиш орқали шахсий таркибда жисмоний чидамлилик кўникмаларини шакллантиришга кўмак берилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING