EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари пора билан қўлга олинди

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 16 ноябрь куни товламачилик йўли билан фуқародан пул олган 4 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 доллардан 5 миллион сўм пулни фуқаро Х.Ж.дан олаётганда ушланган.

Жиноий гуруҳ аъзолари:

Х.Г — "Тошкент метрополитени" ДУК ходими;

А.Р. — Зангиота тумани "Бўзсув" қишлоғида ҳоким ёрдамчиси;

З.А. — вақтинча ишсиз;

А.Б. — вақтинча ишсиз.

Қонунбузарлар ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Айбдорларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING