EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошкентда 34 ёшли аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкентда 34 ёшли аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида ёш қиз автомобиль уриб кетиши натижасида вафот этди. Энг қизиғи бир оз вақт ушбу ЙТҲ ҳақида жамоатчиликка ҳеч қандай маълумот берилмаган эди. 

Бироқ, пойтахт ИИББ жамоатчиликда ушбу воқеа шов-шув кўтаргач маълумот беришга қарор қилди. Хабарга кўра, 2022 йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Асадбек А. “Nexia-3”, русумли, давлат рақам белгиси 01 01 678 NFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 34 ёшли Раиля К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING