EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Исроилдаги автовокзал яқинида портлаш содир бўлди

Исроилдаги автовокзал яқинида портлаш содир бўлди

Қуддусдаги автовокзал яқинида портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида етти киши жароҳатланганлиги айтилганди. Биринчи портлаш шаҳарга кираверишдаги автобус бекатида юз берди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, камида 13 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Таҳминларга кўра, портлашга сумкада қолдирилган портловчи қурилма сабаб бўлган.

Иккинчиси биринчи портлаш содир бўлган жойга яқин жойлашган Рамот чорраҳасида содир бўлди. Маҳаллий ОАВга кўра, унда уч киши жароҳатланган. Шаҳар мэри ўринбосари икки портлаш натижасида жароҳатланганлар сони 18 кишига етгани ва улардан 2 нафари оғир аҳволда эканини хабар қилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING