EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Бу ташрифнинг норасмий қисми муҳимроқ бўлди» — Раббимов Президентнинг Францияга ташрифи ҳақида

«Бу ташрифнинг норасмий қисми муҳимроқ бўлди» — Раббимов Президентнинг Францияга ташрифи ҳақида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Францияда бўлди. Сиёсатшунос Камоллидин Раббимов Президентнинг ташрифи ҳақида ўзининг сиёсий қарашларини билдирди.


“Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифини кузатдим. Расмий хабарларга кўра, бу ташриф кўпроқ маданий алоқаларни кучайтириш, пандемия сабаб сусайган савдо-иқтисодий муносабатларни оширишга қаратилган. Расман имзоланган келишувларга кўра, у қадар катта лойиҳалар ҳақида гап кетмайди”, — дейди у.  

Сиёсатчининг айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифининг норасмий қисми муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлиши мумкин.

 

Бу ташрифнинг норасмий қисми муҳимроқ бўлиши мумкин. Марказий Осиё минтақаси кучли геосиёсий трансформация даврида яшаяпти. Кейинги ойларда, минтақа давлатларининг ташқи алоқалари, асосан уч векторда кучайди.

Биринчиси – Европа Иттифоқи, бу ҳамжамиятга аъзо давлатлар раҳбарлари Тошкент ва Остонага жуда кўп келишмоқда.

Кейинги векторлар эса, Туркия ва Хитой Халқ республикаси. Асосий сабаб – Россия-Украина уруши, ва бу уруш фонидаги минтақадаги геосиёсий, геоиқтисодий ва хавфсизлик вазияти.

Янги шаклланаётган геосиёсий даврда, Президент Мирзиёев Парижда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг Европа билан муносабатларини, умумий бир шаклда мувофиқлаштириш бўйича фикр алмашган бўлиши аниқ. Жумладан, Ўзбекистон миллий манфаатлари ва бу манфаатлар билан боғлиқ шахслар, капиталлар тақдири ҳақида ҳам келишувлар изланган бўлиши мумкин”, — деб қўшимча қилди у.

Қайд этиш керак, Президент Шавкат Мирзиёев Францияга ташрифининг илк кунида тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув доирасида Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу ҳамда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик  дастурни имзоланди.

Шунингдек, Президент Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказди. Бундан ташқари, Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макрон билан биргаликда Лувр музейи ва Араб  дунёси институтига ташриф буюриб, ўзбек халқининг бой маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” ва “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари билан биргаликда танишишди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING