EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Хайрулло Бозоров етим болаларга уй топширди

Хайрулло Бозоров етим болаларга уй топширди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров  Фарғона шаҳрида 6 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга ажратилган хонадонларнинг калитларини топширди.

Ўтган йили Фарғона вилояти бўйлаб 18 ёшга тўлган 29 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга кўп квартирали уй-жойлардан квартира тақдим этилган бўлса, бу йил 17 нафар йигит-қиз таъмирланган ва тўла жиҳозланган уй-жойлар эгасига айланишмоқда.

Ушбу ишлар учун Президент кўрсатмаси билан республика бюджети маблағларидан 2 миллиард 412 миллион сўм уй-жойлар сотиб олишга ажратилган бўлса, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан маблағ сарфланди.

Фарғона шаҳрида 6 нафар ёшлар – Эрика Рибалко, Алина Кабилова, Мадина Атаева, Нозимахон Эргашева, Акбархон Каримов ва Умид Шерматов ўз номларига расмийлаштирилган квартиралар калитларини вилоят ҳокими қўлидан қабул қилиб олдилар.

Жорий йил якунига қадар Фарғона вилоятида яна 11 нафар – Марғилонда 6 нафар, Ўзбекистон туманида 2 нафар, Фурқат туманида 2 нафар ва Бувайда туманида 1 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING