EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ака-ука Гупталарга яқин шахснинг компанияси юзлаб фуқароларни чув тушурди. Ортиқхўжаев уларга қандай ишонган?!

Ака-ука Гупталарга яқин шахснинг компанияси юзлаб фуқароларни чув тушурди. Ортиқхўжаев уларга қандай ишонган?!

Бир биридан мустақил манбаларга кўра, Minerva World of Knowledge МЧЖ улушдорлик ҳуқуқи асосида 202 нафар фуқародан 16,5 млрд сўмлик улушдорлик бадалларини қабул қилиб олган. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари тўхтаб қолган ва пуллар қайтарилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур ҳолат бўйича, кўплаб фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига видеомурожаат йўллашмоқда.

Бу ҳам етмаганидек, Minerva World of Knowledge МЧЖга Тошкент вилояти ва Зангиота тумани ҳокимлари томонидан 100 гектар ер ажратиб бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса қурилишга рухсат берган. Тошкент вилояти прокуратурасига кўра, унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган. Тошкент вилояти ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори Бош вазир хатини асос қилиб қабул қилинган.

Тошкент вилоят прокурори ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш учун Нурафшон туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган. Суд аризани қаноатлантирган. Сўнг Тошкент вилояти маъмурий суди ишни апелляция тартибида кўриб чиқади, биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдиради. Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳам иккала суд қарорини ҳам ўзгаришсиз қолдиради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge хорижий қурилиш компанияси 2019 йил август ойида 500 млн долларлик инвестиция шартномасини имзолаган  эди. Ҳисоботда таъкидланишича, Тошкентда Minerva World of Knowledge билан музокаралар 4 ой давом этган. Келишувда яқин беш йил ичида Сергели туманида турар жой мажмуалари, университетлар ва ётоқхоналар, тиббиёт ва спорт иншоотлари, мактабгача таълим муассасалари ва савдо-кўнгилочар мажмуаларни барпо этишни назарда тутилганди. Minerva World of Knowledge МЧЖ 2019 йил 10 январда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган. Унинг муассислари Мурари Лал Жалан (99%) ва Жалан Анкит (1%) ҳисобланади.

ОАВ маълумотларига кўра, 2019 йил июнь ойида Гупталардан бири аниқроғи, Атул Гуптанинг ўғли  202 нафар фуқарони чув тушурган Minerva World of Knowledge МЧЖнинг асосий таъсисчиси  Мурари Жаланнинг жиянига уйланган. ЖАРда жойлашган журналистик тадқиқот маркази — amaBhunhane хабарларида, Жалан ва Гупта оилалари ўртасида баъзи компаниялар орқали алоқалар бўлиши мумкинлиги айтилган.

  

Хўш, ака-ука Гупталар ким ўзи?

Учта ака-ука Гупталар — Ажай, Атул ва Ражеш — 1993 йилда Африка мамлакатига кўчиб боришган. Оила компьютер технологиялари, конлар, оммавий ахборот воситалари, технологиялар ва муҳандислик компанияларини ўз ичига олган бизнес империясини яратди. ОАВ хабарларига кўра, ака-ука Гупталар «Африка миллий конгресси»нинг ҳукмрон партияси, хусусан Жейкоб Зума билан 2009 йили мамлакат президенти бўлишидан анча олдин яқин алоқаларни ўрнатган.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш марказининг (OCCRP) маълумотларига кўра, ака-ука Гупталар қонунларни бузганликда, маблағларни ўзлаштириш ва коррупция орқали ҳукуматнинг фойдали тендерларида ғолиб чиқишда, қора танлиларга ёрдам бериш бўйича ҳукумат дастуридаги маблағларни ўзлаштирганликда, шунингдек, «ҳокимиятни эгаллаш»да (бу атама тизимли сиёсий коррупциянинг турини англатиб, унда хусусий манфаатлар ўз манфаатлари нуқтаи назаридан қарор қабул қилиш жараёнларига сезиларли таъсир кўрсатади) ва бошқа қонунбузарликларда айбланиб, ЖАР томонидан таъқиб қилинмоқда (New York Times ва BBC ҳам бу ҳақда ёзган).

Сўнгги ҳолат бўйича, ЖАРда давлатни эгаллаб олиш тўғрисидаги айбловларни текшириш учун махсус Суд комиссияси ташкил этилган. Улар 2016 йилда мамлакатдан чиқиб кетгандан сўнг, Гупта оиласининг ЖАРдаги ҳисоб рақамлари ҳибсга олинган ва тергов ишлари бошланган. Маълумотларга кўра, прокуратура оиланинг собиқ президент Жейкоб Зума маъмуриятига ҳаддан ташқари таъсир кўрсатиши билан боғлиқ коррупция ҳолатлари туфайли йўқотилган 4 млрд доллардан кўпроқ маблағни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

2018 йил охирида New York Times ака-ука Гупталарнинг Дубайда «ихтиёрий сургунда» эканликлари ҳақида ёзган. 2019 йил октябрь ойида АҚШ Молия вазирлиги ЖАРнинг собиқ президенти Жейкоб Зума билан боғлиқ коррупция схемаларида иштирок этгани учун уларга қарши санкциялар жорий этди. 2022 йил июнь ойида Ака-ука Гупталар БААда ҳибсга олингани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING