EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонлик йигит ваҳший жиноятга қўл урганини тан олди

Ўзбекистонлик йигит ваҳший жиноятга қўл урганини тан олди

Москва жануби-ғарбида қизнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс сўроқ пайтида ўз айбига иқрор бўлди, унга айблов эълон қилинади, деб хабар берди Россия Тергов қўмитасининг пойтахт бош бошқармаси.

Суриштирув жараёнида гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жиноятни қандай содир этганини батафсил айтиб берди. 

Яқин кунларда унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан чора кўрилади. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ эҳтиёт чораси танланади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни  эрта тонгда Москванинг Севастопол проспектида кўкрагида пичоқ билан жароҳатланган 29 ёшли қизнинг жасади топилди. Шу куни Тамбов вилоятида гумонланувчи қўлга олиниб, ундан қотиллик қуроли топилган.

Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг айтишича, марҳум қиз қотилликдан бир кун олдин полицияга мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан “Қотиллик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING