EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Пахта сиёсатига ҳиёнат. Тошлоқ ҳокими фермерларни суд қилди

Пахта сиёсатига ҳиёнат. Тошлоқ ҳокими фермерларни суд қилди

Effect.uz таҳририятига Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги шахси сир қолишини истаган фермерлардан бири аудио ёзув жўнатди. 

Фермернинг таъкидлашича, ушбу ҳақоратли сўзлар акс этган аудиодаги овоз Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга тегишли. 

Тақдим этилган аудиода ҳоким фермерларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, белгилаган режани бажармаганларни қаматиб юбориш билан таҳдид қилганини эшитиш мумкин.

Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳхор Жўрабоев бир вақтни ўзида туманда кластерга раҳбар ҳам бўлиб олган. Биз “Оқ пошшо” давридаги пахта феодолизми даврида ишлаяпмиз”, — деди мурожаатчи.

Қайд этиш жоиз, 27 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида танқидий видеоселектор йиғилишда оёғи ердан узилган мансабдорларни қаттиқ огоҳлантирган эди.

Ўрганишлар натижаси ва бизга турли манбалардан етиб келган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим вазирлар ва ҳокимларнинг оёғи ердан узилиб қолган.

Баъзи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлик ёки идораларнинг масъул раҳбарлари ўзларини гўё хонлардек тутиб, тўрачилик кайфиятига берилиб кетганлар.

Бундай хунук ҳолатларни фақат биз эмас, бутун халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб-билиб турибди. Жамият уйғонган, жамоатчилик назорати кучайган бугунги замонда ҳеч бир мутасаддининг юриш-туриши назардан четда қолмайди.

Ҳурматли Президентимиз юксак ишонч билдириб айтган “Ҳокимлар менинг вакилим” деган сўзларини суиистеъмол қилиб, бундай шарафли масъулиятни унутган ҳокимларни, халқни алдаш, маишатбозлик қилиш, ислоҳотларга беписанд қараш билан кун ўтказаётган масъул шахсларни ким деб аташ мумкин?”, - деган эди Сардор Умурзаков.

 

Шунингдек, Президент шахсан ҳокимларни кластер ишига аралашмасликни қаттиқ тайинлаган эди:

Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, — деган эди Президент. 

Тошлоқ тумани ҳокимига тегишли аудио бундан бир неча ой олдин ҳам эълон қилинган эди. Аммо унга нисбатан негадир ҳеч қандай чора кўрилмаган эди.

 

Умид қиламизки, бу сафар мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, унга нисбатан тегишли чора кўрилади. 

Маълумот ўрнида, Абдуқаҳҳор Жўрабаев 1980 йил Марғилон шаҳрида туғилган, у 2020 йил 6 июньдан бошлаб Тошлоқ туманига ҳокимлик қилиб келмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING