EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сардор Умурзоқов ҳокимларни қатъий огоҳлантирди

Сардор Умурзоқов ҳокимларни қатъий огоҳлантирди

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Умурзоқов ҳокимларни кластерларнинг ишига аралашмасликни қатъий таъкидлади.

Таъкидланишча, ўта танқидий руҳда ўтган йиғилишда президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилган.

Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING