EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"МИБ уйимни бузиб, 40 млн сўмдан ортиқ пулимни олиб кетди"

"МИБ уйимни бузиб, 40 млн сўмдан ортиқ пулимни олиб кетди"

Таҳририятимизга келиб тушган навбатдаги мурожаат юзасидан Чуст тумани "Каркидон" қишлоғида бўлдик. Фуқаронинг маълум қилишича, у 2016 йилдан бери Дўстлик кўчасида истиқомат қилиб келган. Яшаб турган уйига кўчиб келганда кадастрдан рўйхатдан ўтказилган.

Бироқ, 2019 йилга келиб унинг уйига бошқа бир даъвогар пайдо бўлган ва мурожаатчининг сўзларига кўра, уйни қишлоқ хўжалиги ери, дея кадастрдан сохта ҳужжат тайёрлатиб, судга тақдим қилган ҳолда ишни ютиб чиққан.

Шундан буён маш-машалар давом этиб келиб, бугун МИБ ходимлари фуқаронинг уйида йўқ вақтида уйини ағдариб, нарсаларини кўчага олиб чиқиб ташлашган. Мурожаатчининг маълум қилишича, уйида 40 млн. сўмдан ортиқ маблағ ҳам бўлган бўлиб, ундан фақат 200 минг сўм қолган. Қолган пуллар нима бўлгани маълум эмас.

Мазкур иш юзасидан фақат мурожаатчининг сўзини эшитибгина қолмай, МИБдан изоҳ олиш учун Чуст туман бўлимига бордик, аммо, минг афсуски, у ердагилар иш вақти тугаганини иддао қилиб, биз учун эшикларини ичкаридан қулфлаб олишди. Ваҳоланки, бизнинг ташрифимизга қадар ташкилотнинг эшиги очиқ эди.

Начора, буёғига расмийларнинг изоҳини кутиб қоламиз.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING