EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
АКТ вазири «Meta» компанияси вакили билан «монетизация» мавзусини муҳокама қилди

АКТ вазири «Meta» компанияси вакили билан «монетизация» мавзусини муҳокама қилди

Бугун, 23 cентябрь куни  АКТ вазири Шерзод Шерматов “Meta” компаниясининг  Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги давлат сиёсати бўйича бошқарувчи директори Жорж Чен билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад – Ўзбекистон Президентининг жорий йил 14 апрелдаги Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш ва “Meta” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек ёшларига қўшимча онлайн даромад топиш имкониятларини яратишдан иборат эканлиги айтилди.

Учрашувда “Meta” вакили билан Ўзбекистонда IT ва рақамли технологиялар соҳасида иқтидорли мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, компания вакили томонидан “Metaverce” лойиҳаси доирасида қўшма тренинглар ўтказиш, инновацион ишланмаларни республикага жалб қилиш, шунингдек, миллий IT хизматларнинг экспорт қилиш имкониятлари бўйича таклифлар берилди.

Компания вакили томонидан Марказий Осиёда биринчи марта Meta Blueprint рақамли маркетинг бўйича махсус ўқитиш ва сертификатлаш дастурининг расман тайёр эканлигини билдирди.

Мазкур дастур доирасида тингловчилар “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқларида бизнесни илгари суриш, реклама самарадорлигини ошириш самарадорлигини метадологиялари ва ушбу платформалар тизимининг ишлаш тамойиллари бўйича билим олишлари мумкинлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, тадбиркор аёллар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида электрон тижорат платформалари имкониятлари бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилиш имкониятлари мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.Шу билан бирга, АКТ вазири Шерматов ҳам компания билан расмий ишлаш муҳимлигини қайд этиб, келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING