EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Абдураҳмонов мактаб ўқувчилари билан учрашди

Абдураҳмонов мактаб ўқувчилари билан учрашди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 18-умумий ўрта мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳокимликка кўра, ўқувчилар билан самимий мулоқот давомида сўнгги йилларда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўқувчиларнинг айни даврда олган билимлари келажакда улар учун асосий пойдевор эканини таъкидлади. 

Андижон шаҳрида Digital City технопаркида ташкил этилган “Ҳоким академияси” фаолияти ҳақидаги суҳбатда онлайн таълим платформасини ташкил этилди. 

  

Маълум бўлишича, мактаб ўқувчиларининг масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш ҳамда устозларни малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилашга қаратилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING