EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Миробод туманига 7850 та сув ҳисоблагичлари ўрнатилади

Миробод туманига 7850 та сув ҳисоблагичлари ўрнатилади

Бугун, 23-сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Сув ҳисоблагичларни даврий қиёсловдан ўтказишдаги муаммо ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.Сўнгги пайтларда ичимлик суви истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш сифатини яна-да ошириш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш, шу жумладан сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, бу борада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилди.Хусусан, Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан сув ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш хизмати бўйича ишлаб чиқилган metrologiya.nim.uz электрон интернет дастури орқали таъминотчи корхоналар билан идоралараро маълумот алмашиш йўлга қўйилди. Мазкур дастурда ҳисоблагичларни қиёслаш учун онлайн аризалар, ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификати ёки гувоҳномаси ва ўлчаш воситаси фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарномалар каби хужжатларнинг электрон шакли яратилиб, уларнинг базаси ташкил этилган.Натижада, электрон ҳужжатлар яратиш учун маълумотлар базасига зарур маълумотларни киритиш жараёни 98 фоизга автоматлаштирилди. Таъминотчи корхона вакили ёки онлайн мурожаатчи томонидан электрон ҳужжат нусхасида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун metrologiya.nim.uz сайтига кириб, ягона интерактив давлат хизматларининг ариза рақамини киритиш ёки мобил қурилмаси ёрдамида хужжатда кўрсатилган QR-кодни сканер қилиш орқали маълумот олиш ва чоп этиш имконияти яратилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш бўйича маиший ҳисоблагичларни қиёслаш лабораторияси ташкил этилган. 2019-йил 1-ноябрдан 2022-йил 21-сентябргача қиёслашдан ўтказилган сув ҳисоблагичлар сони 263 645 нафарни ташкил этмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда Жанубий Корея давлатининг “K-water” ташкилоти билан имзоланган меморандумга асосан, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Қўйлиқ 2, 3 ва 4-мавзесида 7850 та сув ҳисоблагичлари ўрнатиш ҳамда биллинг тизимига улаш белгиланган бўлиб, хозирги кунда жами 1900 та сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги 40 та хонадонга жами 41 та замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилган.Умуман олганда, бугунги кунда биллинг базасидаги мавжуд 4,3 миллиондан зиёд абонентларнинг 63 фоизи сув ҳисоблагичлари билан таъминланган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING