EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
9-синф адабиётидаги «нармода» сўзи изоҳи муҳокамаларга сабаб бўлди

9-синф адабиётидаги «нармода» сўзи изоҳи муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда 9-синф адабиёт фани дарслигида келтирилган “нармода” сўзига берилган изоҳ муҳокамага сабаб бўлганди. Республика таълим маркази мазкур вазиятга муносабат билдирди.

Айтилишича, амалда фойдаланилаётган, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўрсатилган 9-синф адабиёт дарслиги 2019 йилда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган.

Мазкур дарслик 4-нашр бўлиб, макет 2004 йилда нашриёт томонидан муаллифларни жалб қилган ҳолда яратилган.

 

Дарсликнинг 23-саҳифасидаги “нармода” сўзи “Алпомиш” ўзбек халқ достонидан олинган бўлиб, достон қаҳрамонларидан бири Қалдирғоч томонидан Ҳакимбийни унга келган хатдаги илтимосни бажо келтиришга даъват қилиш, Алпомишнинг йигитлик ор-номусини уйғотиш мақсадида ишлатилган.

Бу жиҳатни дарслик бош муаллифи Қозоқбой Йўлдошевнинг “Алпомиш” достонида “нармода” сўзининг ишлатилиши юзасидан талабаларга берган изоҳида ҳам кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, достондаги мазкур парча ва «нармода» сўзининг изоҳи дарслик муаллифларининг талабига кўра дарсликда ўзгаришсиз қолдирилган. Янги авлод дарсликларини яратиш режасига асосан Миллий ўқув дастурига ўтиш доирасида 9-синфлар учун адабиёт дарслигининг 2024 йилда янгиланиши белгиланган”, — дейилади муносабатда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING