EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Колумбияда 1400 нафар мухлис ўз жамоасининг футболчи ва мураббийларини калтаклади — видео

Колумбияда 1400 нафар мухлис ўз жамоасининг футболчи ва мураббийларини калтаклади — видео

Колумбия чемпионатининг икки аутсайдери “Кортулуа” ва “Депортиво Кали”ўртасидаги баҳс тартибсизликлар билан якунланди. Кортулуа ўз майдонида “Депортиво Кали”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундан сўнг, “Депортиво Кали”ни турнир жадвалининг қуйи поғонасига равона қилди.

Ушбу ўйиндан кейин “Депортиво”нинг 1400 нафар мухлислари маҳлубиятга чидай олишмади ва ўйиннинг 81-дақиқасида ўз жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлар штабига ташланишди. Ўйинчиларнинг бир қисми хавфсиз жойга қочиб кетишди, бироқ бош мураббий Майер Кандело ва Колумбия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Теофило Гутьерреслар мухлислар қуршовида қолди.

Мухлисларнинг ғазабланишига сабаб бор. Чунки “Депортиво Кали” клуби ўтган мавсумда Колумбия чемпиони бўлган. Бундан ташқари, “Депортиво” 10 карра Колумбия чемпиони ҳам ҳисобланади. “Депортиво Кали”Колумбиянинг Либертадорес кубоги финалига чиққан биринчи жамоасидир. Энг асосийси эса “Депортиво Кали” Колумбиядаги ягона мухлисларнинг жамоаси ҳисобланади.

Маълумот учун, Колумбия чемпионатининг 13-туридан сўнг, “Депортиво Кали” 8 очко билан турнир жадвалининг охирги поғонасини банд қилиб турибди. Бундан ташқари, жорий мавсумда клуб Либертадорес кубоги гуруҳ босқичидан ҳам чиқа олмаган.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING