EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Озод этилган Медведчук Путиннинг олдига қайтди

Озод этилган Медведчук Путиннинг олдига қайтди

Хабарингиз бор, Россия ва Украина Туркия ташаббуси билан 200 нафар ҳарбий асирни алмашди, улар қаторида Путиннинг “қадрдони” Виктор Медвечук ҳам бор эди.

Бугун, 23 сентябрь куни  Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Виктор Медведчук Украина асирлигидан озод этилганидан кейин Туркиядан Россияга жўнаб кетганини айтди:

Биз маҳбусларни алмашишда 200 та номга эътибор қаратдик. Бизда бу 200 киши бор. Буларнинг барчаси бизнинг меҳмонларимиз, улар бизнинг назоратимиз остида. Улардан бири жаноб Путин талаб қилган одам эди. Ва биз уни Россияга жўнатдик”, — деди Туркия раҳбари.

Маълумот ўрнида, “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси раҳбари Виктор Медведчук россияпараст сиёсатчи сифатида танилган ва ОАВ уни “Владимир Путиннинг қадрдони” деб атайди.

2021 йилда Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Медведчукка давлатга хиёнат ва “миллий бойликларни талон-тарож қилишга уриниш” бўйича иккита айблов қўйди. Медведчук уй қамоғига олинган, хабарларга кўра, у Россия Украинага бостириб кирган дастлабки кунларда қочиб кетган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING