EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия кимларни урушга жўнатмайди?

Россия кимларни урушга жўнатмайди?

Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгу бўлса, қисман сафарбарликка 300 минг заҳирадаги аскарлар юборилишини маълум қилди.

Ушбу баёнотдан сўнг айрим руслар мамлакатни тарк этишни бошлади, Москва марказида турли-ҳил намойишлар бўлди. Ҳаттоки депутатлар ҳам қисман сафарбарликка чорланиши мумкин. Аммо Россия Мудофаа вазирлиги қисман сафарбарлик тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга кўра:

Айрим юқори технологияли ишлаб чиқариш тармоқлари, шунингдек, Россия молия тизимининг ишлашини таъминлаш учун давлат идораларидаги олий маълумотли фуқароларни қисман сафарбар қилиш доирасида ҳарбий хизматга жалб этмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди:

Ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ва ахборот технологиялари соҳасидаги ечимларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот инфратузилмаси фаолиятини таъминлаш билан шуғулланувчи, аккредитациядан ўтган ташкилотларда ишлайдиган шахслар;

Россия алоқа операторларида ва алоқа воситалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, шунингдек, Россия Федерациясининг умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва линиялари фаолиятининг барқарорлиги, хавфсизлиги ва яхлитлигини таъминлаш билан шуғулланадиган шахслар;

Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги тизимни ташкил қилувчи ташкилотларда, шунингдек рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситаларининг муассислари ва (ёки) таҳририяти, телеканал, радиоканал ва оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва (ёки) тарқатиш билан шуғулланадиган шахслар;

Миллий тўлов тизими ва молия бозори инфратузилмаси барқарорлигини таъминловчи, банк ликвидлигини бошқариш, нақд пул муомаласини таъминловчи ташкилотларда ишлайдиган шахслар”.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING