EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуаси Ўзбекистонга оид қўлёзма ва нодир нашрларни тақдим қилди

Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуаси Ўзбекистонга оид қўлёзма ва нодир нашрларни тақдим қилди

Мисрнинг “Ал-Азҳар” диний мажмуаси архив ва кутубхона фондидан Ўзбекистонга оид қўлёзма ва нодир нашрларнинг янги рақамли маълумотлар базасини олишга эришилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Агентликка кўра, “Ал-Азҳар” қошидаги Ислом тадқиқотлари академияси (ИТА) Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд томонидан ушбу диний мажмуа ўз кутубхоналарида сақланаётган жами 49 361 қўлёзма адабиёт рўйхати келтирилган 28 китобдан иборат янгиланган жамланма, ҳамда айнан шу ноёб нашрлар бўйича тафсилотларни ўз ичида акс эттирган 50 ГБ ҳажмдаги электрон файллар 8 та CD-дискда тегишли дастурий таъминот иловаси билан бирга тақдим этилди.

Жумладан, ушбу дастурий таъминот иловаси воситасида қўлёзмалар орасида “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реэстр”даги ва “Ал-Азхар” университети марказий кутубхонасида сақланаётган қуйидаги асарлар ҳам мавжуд:

- Алоуддин Усмандий Самарқандий, шарҳ “Уюн ал-Масаил”;

- Имом ал-Бухорий, “Ал-Адаб ал-Муфрад”;

-Имом ал-Бухорий, “Ал-Жомеъ ас-Сахих”;

-Имом ал-Бухорий, “Аз-Зуъафа ас-Сағир”;

-Имом ал-Бухорий, “Ат-Тарих ал-Кабир”;

-Имом ал-Бухорий, “Хайр ал-Калом фи ал-Қироат халф ал-Имом”;

-Имом ал-Бухорий, “Халқ афъал ал-Ибод”;

Ислом тадқиқотлари академияси (ИТА) Бош котиби Назир Айёд ушбу тўпламлар Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан инъом этилаётганини алоҳида таъкидлади.

Жамланма ҳолидаги китобларни электрон шаклдаги тегишли маълумотлар базаси билан бирга Ўзбекистон Ислом сивилизасияси маркази ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказига республиканинг ҳамкор илмий муассасалари билан бирга чуқур ўрганиш режалаштирилган”, — дейилада хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING