EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Пскентда оммавий дарахткушлик. Экоқўмита яна кеч қолдими?

Пскентда оммавий дарахткушлик. Экоқўмита яна кеч қолдими?

Кеча, 22 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пскент туманидаги дарахтларнинг оммавий кесилгани акс этган суратлар тарқалди.Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борди. 

Экоқўмитига кўра, Пскент тумани давлат ўрмон хўжалигининг Ангрен бўлими  69-кварталида тол манзарали дарахтлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли буйруқларига асосан, хусусан, шу йилнинг 7 март куни 42 туп толда қайта тиклаш ҳамда 8 июлда 51 туп толда соғломлаштириш ишлари олиб борилган.

 

Ҳудуд қайтадан текширилганда эса қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш ишлари олиб борилган дарахтлардан бошқаларига зиён етказилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, давлат ўрмон хўжалиги масъулларининг билдиришича, мазкур амалиёт мавжуд бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошади. 

Ушбу ҳудуддаги толларнинг ҳам ҳозирда ривожланиши яхши бўлиб, доимий агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING