EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Исроил рус яҳудияларини мамлакатдан олиб кетишга тайёрлигини билдирди

Исроил рус яҳудияларини мамлакатдан олиб кетишга тайёрлигини билдирди

Исроил эълон қилинган сафарбарлик фонида рус яҳудийларини мамлакатдан олиб чиқишга тайёр. Исроил бош вазири Яир Лапид ва Исроилнинг El-Al авиакомпанияси раҳбари Россиядан Исроилга парвозлар сонини ошириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди. Мақсад ватанга қайтиш ҳуқуқигa эга бўлган фуқаролар ва Украинадаги уруш учун сафарбарликдан қочмоқчи бўлган россияликларни мамлакатдан олиб чиқиш.

Исроил Россияга қарши халқаро санкциялар киритилгандан кейин ҳам Россия билан ҳаво алоқаларини сақлаб келаётган кам сонли давлатлардан биридир. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бош директори Алон Ушпизнинг айтишича, ҳукумат буйруғи билан мамлакатда репатриантларнинг янги тўлқини келишига тайёргарлик бошланган.

"Бош вазир ва ташқи ишлар вазири бизга Россиядан янги муҳожирларни қабул қилиш вазифасини топширди. Бунинг учун ҳаво қатновидан тортиб, мамлакатга кириш визалари ва фуқароларни қабул қилишгача бўлган кўп даражаларда баҳолаш талаба этилади. Биз бошқа вазирликлар, Россиядаги элчихонамиз ва, албатта, El-Al билан ҳамкорикда ишламоқдамиз", — дейди Ушпиз.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING