EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Ҳар бир сўм учун жавоб берасиз» — Президент «зам» прокурорга вазифа берди

«Ҳар бир сўм учун жавоб берасиз» — Президент «зам» прокурорга вазифа берди

Бугун, 22 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди.  

Сессияда давлат раҳбари коррупция ва давлат маблағлари талон-торож қилинаётганига тўхталди

Бош прокурор ўринбосари Йўлдошев, бугун Тошкент вилоятига ажратилган ҳар бир сўм маблағ учун шахсан жавоб берасиз. Чунки президент ажратса ҳам бунинг ҳаммаси халқнинг пули. 

Давлат маблағларини талон-торож қилиниши ҳолатлари бор. Сизлар порахўрни ушлаб қамайсизлар, лекин у қилар ишни қилиб бўлиб қамалганининг нима фойдаси бор? Қамалишининг олдини олиш, ўғирликларни камайтириш керак. 

Шундай қилингларки, ҳар бир сўм мақсадлик сарфлансин. Банклардан ажратилишидан бошлаб ўз ўрнида ишлатилишига бўлган ҳар бир жараённи назорат қилинг”, – деди Шавкат Мирзиёев.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING