EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Лиз Трасс Россияга жиддий сигнал юборди

Лиз Трасс Россияга жиддий сигнал юборди

Сал аввалроқ, Россиянинг мағлубияти учун курашишини очиқчасига маълум қилган Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трасс бу сафарги баёнотида Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаслигини таъкидлади. Трасс Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. У Украина ҳақида гапириб, "Россия агрессиясига қарши туришда ёрдамни сусайтирмасликка" ваъда берди.

"Можаронинг ҳозирги муҳим палласида, биз Украинага зарур бўлган вақтгача ҳарбий ёрдамимизни давом эттиришимизга ёки кўпайтиришимизга ваъда бераман. Аввал айтганимдек, Буюк Британиядан Украинага янги қуроллар, жумладан, ракета тизимлари учун янги ракеталар юборилади. Биз Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз”, деди Трасс.

Эслатиб ўтамиз Лиз Трасснинг Британия Бош вазири сифатидаги биринчи қўнғироғи Зеленский билан бўлган эди.  Шундан сўнг, Трaсс Жо Байден билан ҳам телефон орқали суҳбатлашган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING