EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Уни ўзим тарбиялаганман» — Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаев ҳақида

«Уни ўзим тарбиялаганман» — Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаев ҳақида

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Сессияда Президент Зойир Мирзаев ҳақида фикр билдирди.

Мен Самарқанд вилоятига ҳоким бўлиб борганимда Мирзаев молиянинг раҳбари эди. Ўша вақтда бирга ишлаб, анчагина яхши кадр эканини билганман. Ўзим тарбиялаган кадрлар ичида Зойир Мирзаев ҳам бор.

Раҳбарликка келган биринчи кунларимдаёқ уни Бош вазир ўринбосари қилдим, кейин Қашқадарёга жўнатдим. Мана энди Тошкент вилоятига тасдиқлаймиз”, — деди президент.

Қайд этиш жоиз,  Президент сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING