EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Антимонополия қўмитаси Россия Федерал Монополияга қарши хизмати билан меморандум имзолади

Антимонополия қўмитаси Россия Федерал Монополияга қарши хизмати билан меморандум имзолади

Беларус Республикасининг Монополияга қарши курашиш ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция доирасида Давлатлараро кенгашнинг  7 сентябр кунги Минск шаҳрида бўлиб ўтган Монополияга қарши сиёсат бўйича Давлатлараро кенгашнинг 53 йиғилишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов ва Россия Монополияга қарши Федерал хизмати раҳбари М.Шасколский ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Музокараларда монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари, биржа фаолиятини назорат қилиш ҳамда озиқ-овқат бозорларида нархларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Россия Федерал Монополияга қарши хизмати ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.  Меморандум имзоланишидан асосий мақсад, томонлар рақобат сиёсати соҳасида, шунингдек, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини текшириш ва кўриб чиқиш, давлат харидлари ва биржа савдолари соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, Минск шаҳрида монополияга қарши тартибга солишнинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Хусусан:

Интернет-савдо ва электрон тижоратни ривожлантиришда товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловнинг янги механизмларини кўриб чиқишда штаб ишининг олиб борилиши; 

“Биржа савдоси” ҳисоботини тайёрлаш бўйича штаб ишининг бориши тўғрисида;

"Инсофсиз рақобат" йўналиши бўйича ҳисобот тайёрлашда вазифаларнинг тузилиши ва режасини кўриб чиқиш;

"Интеллектуал мулк обектларига монополияга қарши қоидаларини қўллаш" йўналиши бўйича ҳисобот тайёрлашда вазифаларнинг тузилиши ва фаолият режасини кўриб чиқиш;

"Дори воситалари" йўналиши бўйича ҳисобот тайёрлашда вазифаларнинг тузилиши ва режасини кўриб чиқиш;

Штаб томонидан МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши органларининг замонавий шароитда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг айрим бозорларида фаолиятини тартиб солиш юзасидан ҳисобот тайёрлаш. Ўз навбатида, Қўмита мутасаддилари томонидан қайд этилган масалалар бўйича тегишли муносабат билдирилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING