EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Аёл Ҳажга жўнатишни ваъда қилиб, фуқароларнинг 80 минг долларга яқин пулларини ўзлаштириб олди

Аёл Ҳажга жўнатишни ваъда қилиб, фуқароларнинг 80 минг долларга яқин пулларини ўзлаштириб олди

Наманган шаҳрининг Давлатобод маҳалласида истиқомат қилувчи аёл жорий йилнинг 26 июнь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғига ўзини Фарғона шаҳридаги кўптармоқли хусусий корхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлашини айтиб, қонуний тартибда Ҳаж сафари учун Саудия Арабистонига юборишини ва сафар учун бериладиган пул маблағлари эвазига барча шароит ҳамда имтиёзлар яратилишини айтган. Кейин эса улардан 140 миллион 907 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Бу ҳақида "Бу кун" информацион дастури хабар берди.

Маълум бўлишича, аёл шу туманда яшовчи яна бир оиладан 14 минг АҚШ доллари, бошқа бир оиладан эса 20 минг АҚШ доллари, туманнинг Хонобод маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғидан 15 731 АҚШ доллари, яна бошқа бир фуқародан жами 7 минг АҚШ доллари, худди шулар каби алданган яна бир фуқародан эса 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ҳамон давом этмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING