EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тожик-қирғиз чегараси бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи тугади. Биронта келишув имзоланмаган

Тожик-қирғиз чегараси бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи тугади. Биронта келишув имзоланмаган

Тожикистон-Қирғизистон чегараси бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи тугагани маълум қилинди. Бу ҳақида Спутник Тожикистон хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар давомида ҳеч қандай келишув имзоланмаган, аммо томонлар қуйидагиларга келишган:

  • Муаммолар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва аввал имзоланган баённомалар асосида ҳал этилиши, талаблар қатъий бажарилиши керак.
  • 8 кундан сўнг топографик ва ҳуқуқий масалалар бўйича паритет комиссиялари иш бошлайди.
  • Ишлар чегарани делимитация ва деморкация қилиш бўйича барча масалалар ҳал бўлгунга қадар доимий равишда олиб борилади.

Томонларнинг учрашувлари давом этаётгани айтилган хабарда.

Маълумот учун, 27 январь куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида икки давлат фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан, сўнгра чегарачилар ўртасида отишмага айланган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING